ЯНИНА ЖАҲОН РЕЙТИНГИДА КУЧЛИ УЧЛИКДА

*Велоспорт

Халқаро велоспортчилар иттифоқининг янгиланган жаҳон рейтинги эълон қилинди. Эътиборлиси, янги рейтингда ҳамюртимиз, Гулистон ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати спортчи-ўқувчиси Янина Кускова ўсмирлар ўртасида велотрекнинг очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида учинчи ўринга кўтарилиб олди. 17 ёшли спортчимиз ҳисобида айни пайтда 990 очко мавжуд.

Айни чоқда Ҳиндистон давлатида велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақанинг биринчи куни юртдошимиз Янина Кускова скретч йўналиши баҳсларида иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Э.Ў./ Янина йил бошининг январь ойида Индонезияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам иштирок этиб, 1 та кумуш медал ва 1 та бронза медални қўлга киритган эди.

МУХЛИС.

You may also like...

Fikr bildirish