СИРДАРЁДА ҲИНД ШИФОКОРЛАРИ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ЎТИШАДИ

2019 йилнинг 4 сентябрь куни Ҳиндистон давлатининг “Санни Интерпрайзес”, “Даталекс”, “Ануля индастриес”, “Хану логистикс энд Нейчарез таскс” ва “Индо групс” компаниялари раҳбарларидан иборат делегация вакиллари вилоятимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг котибият мудири Жамол Джураевнинг таҳририятимизга ахборот берди:

Делегация аъзолари вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов раҳбарлигида тегишли вилоят ташкилот вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида кутиб олиниб, учрашув ташкил этилди ва музокаралар олиб борилди.
Учрашув давомида ҳоким ўринбосари А.Каримов хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар ва преференциялар, шунингдек хорижий инвесторларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун Ҳукумат томонидан барча амалий ёрдамлар берилиши, мухандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланиши маълум қилинди.
Хорижий меҳмонлар томонидан вилоятда текстил, қурилиш, логистика, фармацевтика соҳалари бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истаги мавжуд эканлигини маълум қилдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожат қилдилар.

Шундан сўнг, маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий меҳмонлар ўртасида В2В форматида музокаралар ўтказилди ва тадбиркорларнинг фаолияти билан жойларга чиққан ҳолда таништирилди. Ташриф натижасида ҳиндистонлик компаниялар томонидан Мирзаобод туманида “Иман интеллектуал груп” МЧЖ билан ҳамкорликда қиймати 5 млн. долларлик МДФ ва ЛДСП пресслаш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда “Жиашили Гулистон кимё-саноати” ҚК билан ҳамкорликда умумий қиймати 1,5 млн. долларлик чарм пойабзали маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклифлар билдирилиб, хорижий инвесторларнинг вилоятга навбатдаги ташрифи давомида лойиҳанинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқиб, келишилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Делегация раҳбари Indian Chamber of International Business компанияси президенти Манпрет Сингх (Manpreet Singh) Гулистон шаҳридаги “Нозигул Сардор Оқолтин” МЧЖга қарашли хусусий клиника раҳбари Гулчеҳра Жонжигитова билан меморандум имзолади.
Клиника раҳбари Гулчеҳра Жонжигитова бундан ропа-роса 4 йил аввал Ўзбекистон овози сайтига берган интервьюсида “Ўзаро тажриба алмашиш, мураккаб операцияларни шу ернинг ўзида ўтказиш учун ҳиндистонлик ва кореялик шифокорлар билан ҳамкорлик алоқасини йўлга қўяпмиз” – деган эди.
Тадбиркорнинг орзулари ушалаётганга ўҳшайди. Ҳиндистонликлар билан келишилган битимга кўра жанубий-шарқий ўлкадан 4 нафар малакали шифокорлар: гинеколог, окулист, кардиолог, онкологлар келиб мазкур клиникада маҳорат дарсларини ўтаб беришади. Мураккаб жарроҳликни ҳам амалга оширишади.

Сирдарё 24

You may also like...

Fikr bildirish