“Қандли диабет”га қарши кураш бошланди

Скрининг тадқиқотларга кўра, қандли диабетнинг икки тури билан касалланган беморлар сони 1,6 бараварга ортганлигини, умумий аҳоли сони 30 миллион бўладиган бўлса шундан 2 миллион киши ҳаётига бу касаллик хавф солаётгани аниқ бўлди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Анвар Алимов бошчилигидаги эндокринологлар билан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари ҳамкорликда Гулистон шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида ўтказган ўқув амалий семинар ҳам худди шу мавзуга бағишланди.

Очиғи, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва ривожланиши юқори бўлган сурункали “микроваскуляр диабетик” асоратлар билан кечувчи касалликка қарши курашиш масаласи кунинг муҳим вазифаларидан бирига айланмоқда, дия фикр билдиришди семинарда соҳа мутахассислари.

Чунки жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, юрак қон томир касалликлари билан касалланган беморларда ўлим кўрсаткичи сўнги ҳисоб-китоб, ўрганишларга қараганда 54 фоиздан ҳам ортганлиги қайд этилди.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатиб турибдики, қандли диабетни икки тури билан касалланган аҳоли сони сўнги йилларда юртимизда бирмунча кўпайган. Бунга скринг текширувлардан аҳолимиз ўз вақтида ўтмаганлиги, юқумли бўлмаган касалликлар сонини аниқлаш, инсон ҳаётига хавф тўғдирувчи зарарли ва ҳавфли омилларни олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш борасида профилактик ишлар ўз вақтида олиб борилмаганлиги сабаб бўлмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қароридан сўнг аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, энг асосийси юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасига эьтибор бир мунча кўчайди. Соҳа ходимлари  томонидан ўтказилган скиринг текшируви таҳлили шуни кўрсатдики икки турдаги диабет ва беморларга қўйилган ташхис натижасига кўра олиб борилиши лозим бўлган профилактик ишлар етарли бўлмаганлигини кўрсатди. Халқаро экспертлар кенгаши маълумотларига асосланиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси учун икки турдаги диабет билан оғриган беморларни кеч ташхислаш нафақат тиббий, балки ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин . Бунга сабаб, ривожланган макро ва микро-қон томир касалликларининг асорати ҳисобланмиш  қандли диабетнинг икки турдаги куриниши билан касалланган беморларни даволаш тиббий нуқтаи назардан қараганда самарасиз. Лекин давлат учун бу касалликларни даволаш анчагина қимматга тушади. Чунки давлат бюджетидан ушбу касалликни асоратларини даволашга каттагина маблағ ажратилиши, тиббий ва диагностика муложаларини ўз вақтида олиб борилиши учун шарт-шароит яратилиши лозим бўлади,-дия ўқув-амалий семинарда ўз фикрини билдирди Республика ихтисослаштирилган эндокринология  илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, профессор Феруза Ҳайдарова.

Ўқув амалий-семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев ҳамда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбар Мирзахоновлар  иштирок этишиб, юрак  қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ногиронлик даражасини ортишига  ва бевақт ўлимлар сонини кўпайишига  сабаб бўлиб, бу касалликлар юқори қон босими, тамаки ва алкоголь  маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, қондаги холестериннинг юқори даражаси, ортиқча тана вазни, мева ва сабзавотларни етарлича истеъмол қилмаслик ва жисмоний фаолликни сустлашиши каби хавфли омиллар туфайли юзага келаётганини семинар иштрокчиларига яна бир бор таъкидлаб ўтишди.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборат хизмати раҳбари

You may also like...

Fikr bildirish