Мустақиллик дарси

Янги ўқув йили бошланиши биланоқ Мустақиллик дарсига чорловчи “Биринчи қўнғироқ” чалинди. Илк маротаба мактаб остонасига қадам қўйган жажжи ўғил-қизларимизга ўқув қўроллари, дарсликлар жамланмаси жамланган “Президент совғаси” тақдим этилди. Обод, озод, мустақил юртнинг бахтли фарзандлари эканлиги жажи болаларимизнинг кўз ва юз ифодасидан билиниб турибди.

Бундан 39 йил муқаддам мактабни тугатган, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбар Мирзахонов болалик чоғлари, беғубор дамлари, ташвишсиз кунларини эслаб, Боёвут туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, юқори синф ўқувчиларига Мустақиллик дарсидан сабоқ берди. Мактабнинг фаол, аълочи ўқувчиларига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси номидан китоблар жамланмасини тақдим этди.

Билимлар куни байрам тадбирида туман ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish