МОБИЛ ШИФОКОРЛАР ГУРУҲИ НАВБАҲОР ВА БАҲОРИСТОНДА БЎЛИШДИ

Республика ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали  тиббиёт ходимлари, профессорлар  Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассисларидан ташкил топган “Мобил шифокорлар” гуруҳи Мирзаобод туманининг Навбаҳор ва Баҳористон маҳалла фуқаролар йиғини худудида истиқомат қилаётган 7700 нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказишди.

Чунки иссиқ жоннинг иситмаси бўлганидек, бирон бир жойинг оғриб қолса шифокорга мурожаат қиласан. Туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят шифохоналари анча ўзоқлик қилишини айтмаганда бир кунингни йўлда, шифохонада ўтказасан. 14-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига ташриф буюрган “Мобил шифокорлар” гуруҳи ишидан навбаҳорликлар ва баҳористонликлар хурсанд бўлишди. Қишлоқ аҳолиси ўз соғлиқларини текширтирибгина қолмай, улардан соғлом турмиш тарзини ташкил этиш, гигенага риоя қилиш тўғрисдаги сир синоатларни ўрганишди.

 -Юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар шунчалар кўпки, охирига етаолмаяпмиз, – деди чуқурлаштирилган тиббий текширувга Гулистон қишлоғидан келган Сайдулла бобо Маматқўлов. – Кеча кўрган иморатимиз ўрнида бошқа кўркам ва чиройли иморатлар қўрилаётганлигига бугун шоҳид бўлаяпмиз. Юртбошимизга раҳмат. Барчаси У кишининг шарофати, марҳамати тўфайли. Афсус, саксон ёшдаманда. Навқирон бўлиб қолганимда-чи, қайси соҳа бўлмасин ўша соҳада сидқидилдан жўшиб ишлардим. Ислоҳат барибир яхшида. Тошкентдан бизни қишлоқдошларимизни соғлиғини сўраб қишлоғимизга шифокорлар, олимлар келишди. Ким ўйлабди, олимларни қишлоққа келади деб. Овулдошларимизни соғлиғини шу ернинг ўзида, қишлоқ поликлиникасида текшириб кўриб, дори-дармон ва ётиш лозим бўлса тегишли тиббиёт муассасаларига йўлланма ёзиб беришди. Бу ҳам ислоҳатда болам.

– Навбаҳор ва Баҳористон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқларда 25 нафар, уйда ётиб қолган беморларимиз бор. Уларни ҳолидан кун ора хабар оламиз. Поликлиникамизга келган Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Анвар Алимов бошчилигидаги “Мобил шифокорлар гуруҳи  азолари Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Шухрат Мухторов, Республика ихтисослаштирилган терапия ва реабилтация илмий-амалий марказининг олий тоифали пульманологи Эмелия Алимова, Олий тоифали терапевт Джамила Имонқўлова, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг олий тоифали акушер-гинекологи Ширинхон Юлдашева, кардиолог, невролг, лор мутахассислари нафақат қишлоқ аҳолисини, балки уйда ётиб қолган беморларни уйларига боришиб, чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказишди. Ўтказилган бу текширувлар биз учун, қолаверса патранаж хамшираларимиз учун “маҳорат дарс”идек бўлди. Бундан кўп нарсани ўргандик,-деди қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Аҳмад Нёзматов.

Бир сўз билан айтганда Навбаҳор ва Баҳористон аҳли бу текширивдан сўнг эртанги кунга умид, иштиёқ билан қарашаяпти. Демак инсон учун энг азиз неъмат ҳисобланмиш “соғлиқ” уни химоячилари ҳисобланмиш шифокорлар эътиборида эканлигидан фахрланиб, ғурурланиб ғайрат, шижоат билан ўз юмушларини бажаришга киришиб кетишди. Бири кетмонини кўтарганча далага, яна бири корхонага, яна бири эса чала қолган юмушини тугатиш умидида йўлга отланишди.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборат хизмати раҳбари

You may also like...

Fikr bildirish