МАҲАЛЛА МУАММОЛАР ГИРДОБИДА ҚОЛДИ

Боёвутнинг Қаропчи маҳалла фуқаролар йиғини худудида янги замонавий лойиҳа асосида 2013-2019 йиллар оралиғида қурилган уй-жойларда яшаётган аҳолини газ, сув, йўл ва йўл қурилиши билан боғлиқ муаммолар кўпдан бўён қийнаб келаяпти. Ечим излаяпти аммо жавоб топа олмаяпти.

Мурожаат қилишди, туманга, вилоятга, унданда юқори турувчи ташкилотларга. Оммавий ахборот воситаларинику айтманг, жавоб излаб, анча-мунча чиқиш қилди. Ҳамон жавоб йўқ.

Узоққа, Боёвутнинг маркази, Қатловонга Қаропчини излаб борманг. Манзил яқин шаҳарга. Минга яқин намунавий лойиҳадаги  уйлар  қурилиб, газ, сув, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар  ўз ечимини топгандай бўлганди. Бироқ, адашибмиз, дейди қаропчиликлар. Газ ва сув билан боғлиқ муаммолар  учраб тўрибди. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида сув насоси билан боғлиқ ноҳуш вазиятлар юзага келди. Аҳоли бир, бир ярим хафта давомида сувсиз қолганлигини айтмаганда хозирча яхши. Нима бўлгандаям насос ўз номи билан “но-соз”да. Газ муаммоси ҳамон ўша-ўша. Газпилитаси жумрагидан газ ўрнига ҳаво сизиб турибди.

– Газга эмас ҳавога пул тўлаяпмиз. Фақат биздамикан, дея ҳайрон бўлиб қўни-қушнилардан сўрайман. Уларда ҳам шу ҳолат. Кўчамизни номи, уйимизни рақами йўқ. Бирон бир кишига манзилингни айтишни билмайсан. Чунки уйларимиз бири-бирига ўхшайди,-деди уй рақами, кўчасини номи номаълум бўлган уйда яшовчи фуқаро Зафар Жураев.-2016-2017 йиллар давомида қўрилган уй-жойларни ажратиб турувчи 20-25 метр атрофидаги ер бор. Йўл бўладими ёки боғ ташландиқ бир ҳолатда. Чор атрофни янтоқ, оқбош, саксовул қоплаган. Ёввойилашган, эгасиз итлар учун бошпанага айланган.

– Тўғриси ҳам шундай, – деди Рифат Тоғаев. – Тунда юришдан қўрқасан. Қутирган ё қутирмаганлигини билмайсан. Ўзимизку амаллаяпмиз. Болаларимиз-чи? Зора вилоят ва туман ветеринария хизмати, карантин инспекцияси чора кўришса.

Кўчасини номи, уйиничи рақами йўқ қаропчиликлар ёғин-сочин кунлар яқин қолганлигидан хавотирда. Қурилиши лозим бўлган йўл ва йўлакчалар қурилиши улда-жулда бир аҳволда. Мутахасислар-чи? Мутахасислар бу ҳолатга панжа орасидан қарашаяпти. Чора излашаётганмиш. Аммо уч тўрт йилдирки топиша олмаётганмиш.

                                                                                               Ғулом ҲАМДАМОВ                                                               

You may also like...

Fikr bildirish