“SPARK” АВТОМАШИНАСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИГА ТОПШИРИЛДИ

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ёдингизда бўлса, 22 август куни вилоятимизда илк маротаба Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтган эди. Форум доирасида “Қовун сайли”, “Қушлар кўргазмаси”, “Гуллар фестивали” кўрик-танловлари бўлиб ўтган эди.

Бугун ўша танловларда ғолиб бўлганлар Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да ўтказиладиган тантанали маросимда тақдирланди.

Кўпчилик кутган “Spark” автомашинаси ўз эгасига, яъни Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасига топширилди.

Тадбир давомида анъанавий “Энг обод маҳалла”, “Энг обод кўча” “Энг обод хонадон” кўрик-танловларининг бу йилги босқичлари ғолиблари ҳам тақдирланди.

Шунингдек, маросимда Туркия давлатида Кикбоксинг бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳамда Қозоғистонда Қўл жанги бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган спортчи ёшлар тақдирланди (қуйидаги тасвирларда байрам куни тақдирланган чемпионларнинг суратлари ҳамда рўйхати илова қилинмоқда).

Мустақиллик шодиёнаси Гулистон шаҳридаги Тўра Сулаймон номли ёзги амфитеатр майдонида давом этди.

Вилоят санъаткорларининг гала концерт дастури намойиш этилди.

You may also like...

Fikr bildirish