СОҒЛОМ ҲАЁТДАН СОҒЛОМ ЖАМИЯТ САРИ

Аҳоли соғлигини ташкил этишда жисмоний фаоллик муҳим роль ўйнайди. Статистик маълумотларга кўра сўнги йилларда спорт билан мунтазам шуғилланувчилар орасида ўткир респиратор вирусли касалликлар пневмания, бронхит, сколиоз яъни ўмиртқа поғонасини қийшайиши каби касалликлар соғлом турмуш тарзини тўғри йўлга қўйилаётганлиги ва мунтазам равишда спорт билан шўғилланаётганлиги боис бир мунча камайганлигини кўрсатиб турибди.

Энг асосийси, инсон учун унинг соғлигидан-да муҳимроқ ва ортиқроқ неъмат йўқ. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва тиббиёт муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларининг ташаббуси билан аҳолининг кенг қатлами ўртасида ўтказилаётган соғломлаштириш тадбирлари қўл келмоқда.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда аҳолини соғлигини сақлашни қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан Гулистон шаҳар марказида “Биз соғлом турмиш тарзини танлаймиз” шиори остида ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу.

Тадбир эрталабдан бошланиб кун ярмига қадар давом этди. Тадбирга соғлиқни сақлаш тизимидаги вилоят ва шаҳар тиббиёт муассасалари, ОИТС, вилоят қон қўйиш Маркази, тери таносил касалликлари ва онкология диспансери вакиллари, вилоятда фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари вакиллари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи кенг халқ оммаси иштирок этишди. Шаҳар марказидаги И.Каримов кўчасидан старт олган шахдам қадам ташла тадбири Ўзбекистон шохкўчасигача, ундан кейин Дўстлик канали бўйлаб вилоят онкология диспансеригача бўлган масофада давом этди.

Мазкур тадбир тиббиёт муассасалари ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида  ўтказилган спортнинг шахмат-шашка, арғимчоқда сакраш, баландлик ва ўзинликка сакраш, қисқа масофага югуриш, арқон тортиш, валебол мусобақаларига ўланиб кетди.

Шифокорлардан ташкил топган ҳакамлар ҳаъйати жамоаларни имкониятларини чамалаб кўриб, энг муносибларини аниқлади. Бунда мутлоқ ғолибликни вилоят онкология диспансери ҳамшира ва шифокорлари қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин вилоят Тери таносил касалликлар диспансери,учинчи ўрин эса ОИТС марказининг хамшира қизларига насиб қилди.  

Бир сўз билан айтганда “Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остида вилоятнинг шаҳар ва туман марказларида ўтказилган тадбирда беш мингдан зиёд аҳолининг кен қатлами, тиббиёт муассасалари ходимлари, жамоат бирлашмалари, корхона ва ташкилот вакиллари иштрок этишди.

Мақсад эса битта. Соғлом ҳаёт-соғлом жамият сари тамойили асосида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва аҳолининг соғлом турмиш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини оширишдир.

                                                                Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish