БОР МЕҲРИМИЗ ШУ ХАЛҚ ВА ВАТАН УЧУН

Юрт ривожи эл соғлиғига боғлиқ. Вилоятнинг қарйиб 70-75 фоиз аҳолиси чекка қишлоқ овулларида истиқомат қилади. Уларнинг муаммолари йўқ эмас. Ўзига яраша. Энг аввалло улар учун бепул, чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ташкил этиш, юқори малакали тиббий ёрдамни йўлга қўйиш зарур. Шундагина ечим талаб  муаммолар поғонама-поғона бартараф этилади.

Республика тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош мутахассислари билан ҳамкорликда Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдан ташқари Хавос туманига ташрифи чоғида вилоят аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш тўғрисида соҳа мутахассисларига берган кўрсатма ва топшириқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 19 июлдаги бўйруғини таъминлаш мақсадида бир қатор хайирли ишларни вилоятда амалга ошираяпти.

Улар вилоятда истиқомат қилувчи аҳоли кенг қатламини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказибгина қолмай, юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатишаяпти. Аҳоли орасида сурункали яширин кечувчи касалликларни аниқлаб, уни олдини олиш, вилоятни соғлом худудга айлантириш мақсадида профилактика ишларини уйишқоқлик билан олиб боришаяпти.

Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар кенг қамровли бўлиб, аҳолининг барча қатлами яъни диспансер назоратидаги, ётиб қолган беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.  Тиббий кўрик чўқирлаштирилган холда ўтказилиши учун ажратилган хоналар тегишли тиббий асбоб-ускуналар электрокардиограф, ультратовуш каби жиҳозлар билан тўла-тўкис таминланган. Тушакда ётиб қолган қария ва беморларни уйда тиббий кўрикдан ўтказиш учун тез тиббий ёрдам автомашиналари, кўчма мобил офталмологик клиника хизмати йўлга қўйилган.

Малакали мутахассислар томонидан 11-12 минг нафар фуқаро кунлик чуқурлаштирилган текширув ва куриклардан ўтказилаяпти. Тиббий кўрик натижасида аниқланган касалликлар тоифага ажратилиб, беморларни амбулатор шароитида вилоят, Республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ва республика ихтисослаштирилган марказларда ўрнатилган тартибда ётқизиш, улар соғлигини қайта тиклаш, оёққа тўрғазиш борасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилаяпти.

Касалликнинг муракаб ва умумий холатига қараб, республикамиздаги кўзга кўринган тиббиёт муассасаларининг малакали тиббиёт ходимларидан ташкил топган гуруҳлар худудий бош мутахассислар билан бирга  шу ернинг ўзида “мастер класс” усулида мураккаб жарроҳлик операцияларини ҳам ўтказишмоқда.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Республика Урология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шухрат Мухторов бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи Сирдарё вилоят кўп тармоқли шифохонаси жароҳлик бўлимида, бўлим бошлиғи Қувондиқ Бултеков бошчилигидаги жарроҳлар гуруҳи билан  вилоятда биринчи бор авто авариянинг мудҳиш оқибатлари тўфйли биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган 1971 йилда Гулистон шаҳрида тўғилган Умиджон Алимжоновда кичик тос суякларини ёпиқ синиши ва уратера мембиран ўзилиши билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказилган бўлса, икки томонлама сийдик жом қисмини торайиши ташхиси билан мурожаат қилган 1990 йилда Жиззах вилоятида тўғилган Шахноза Астонақуловада Андерсон Хай усулида мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

— Очиғи, биз хурсандмиз, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбар Мирзахонов, — Республика ихтисослашган хирургия маркази директори академик Феруз Назиров бошчилигидаги Республикамиздаги кўзга кўринган клиникаларнинг малакали жарроҳ ва шифокорлари вилоят аҳолисини нафақат чуқурлаштирилган ҳолда тиббий текширувдан ўтказишди, балки оғир, тушакка миҳланиб қолган беморларни оёққа тўрғазиш борасида аниқ бир тухтамга келиб даволаш чораларини кўришаяпти. Ўта мураккаб ҳисобланган жарроҳлик операцияларини вилоятимиз мутахассислари иштирокида ўтказаяпти. “Мастер класс” тартибида вилоятда биринчи бор улар томонидан ўтказилган кўкрак қафасдаги депормациялар,  перверик нерв тўқималарини тиклаш каби кўплаб жарроҳлик операциялари иш тажрибамизни янада ортишига, келгусида шунга ўҳшаш мураккаб жарроҳлик операцияларини вилоятимизни ўзида ўтказишда қўл келади.

— Бизни Сардоба туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида икки нафар отахон қарши олишди. Бири 88 ёшда, иккинчиси 89 ёшда. Ўқимишли қариялар, — дея сухбатимизга қўшилди Республика пулманология маркази директори, профессор Наргиза Парпиева. — Мақсадимизни тўғри тушинди чоғи чуқурлаштирилган тиббий курик, уни ўтказилиш сабабларини келган фуқароларга тушинтира кетишди… Очиғи, Сардобаликлардан жуда хурсад бўлдик. Яхши кайфият билан иш бошладик. Тиббий курикка келган ҳар бир фуқарони соғлиғини чуқурроқ ўргандик. Энг асосийси эса яширин кечувчи касалликларни қанча тез ва эрта аниқласак даволаш имконияти шунча кўп ва самарали бўлишини уларга тушинтирдик. Юрак қон томирлари, нафас олиш азолари, асаб, гипертония, эндокринологик касалликлар билан касалланган фуқаролар кўп бўлиб, стационар усулда даволаниши учун уларга йўлланмалар бераяпмиз. Бу жарёнда патранаж хамшираларнинг роли катта бўлаяпти. Улар уйма-уй юриб аҳолига тиббий маданият тўғрисида тўла-тукис тушунча берганлиги барвақт касалликларни аниқлашда қўл келаяпти.

Чуқурлаштирилган тиббий текширувлар вилоятнинг Ховос, Боёвут, Сардоба, Сирдарё, Мирзаобод туманларида давом этмоқда. Аҳолининг барча қатлами бу текширувларга қамраб олинади. Пойтахтдан келган малакали шифокорлар, оғир, тушакка миҳланиб қолган беморларни уйма-уй юриб чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказишаяпти. Бундан Сирдарёликлар хурсанд.

Сайхунобод туманидаги Баҳмалсой маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги Ойдин йўл қишлоғида 140 хонадон бўлиб, унда 620 нафар аҳоли истиқомат қилади. 22-умумий ўрта таълим мактабини айтмаганда қишлоқ ривожланишдан анчагина ортда қолганди. Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ташаббуси билан мавжуд йўллар таъмирланадиган, тоза ичимлик суви билан таъминланадиган, эски симёғочлар ўрнини янги симёғочлар эгаллайдиган бўлди. Аҳолини муқим иш жойи билан таъминлаш учун шу ернинг ўзида “Politex Sirdaryo” МЧЖ шаклидаги кластер томонидан сенвич панелли тикув корхонаси бунёд этиладиган, 50 нафар ойдинликлар иш ойига эга бўладиган бўлди. Туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси ва қишлоқ врачлик пункти ойдинликлар учун анча ўзоқлик қилар эди. Ёзнинг жазирама исиғини айтмаганда ёғин –сочин кунлари шифохонага ёки қишлоқ врачлик пунктига бориш ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. Бу масала ҳам эътибордан четда қолмади. Шу ернинг ўзидан ҳоким ташаббуси билан тиббиёт муассаси биноси қуриладиган, аҳоли эса малакали тиббий хизмат кўрсатиш пунктига эга бўладиган бўлди.   

Республика тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош мутахассислари билан хамкорликда Ойдинда бўлишди. 22-сонли умум таълим мактаби биносида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар, уни бартараф этиш йўллари хусусида тушинча берибгина қолмай, стационар усулда даволаниши учун йўлланма беришди. Республика ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси шифокори, врач ординатор Жамшид Йўлдошев эса кўчма мобил офталмологик клиникада тўлиқ текширувдан ўтказди.

— Эътибор учун рахмат, – дейди Саодат Эргашева. — Қишлоғимиз обод бўладиган, замонавий врачлик пункти шу ернинг ўзида қўриладиган бўлди. Пойтахтдан келган шифокорларнинг самимий ва ширин сўзлигини айтмайсизми. Ҳавас қилар даражада. Улар яхши кайфиятда юрсангиз соғ бўласиз ,дейди бизга.

Бир сўз билан айтганда “Бор меҳримиз шу халқ ва Ватан учун” шиори остида вилоятда чуқурлаштирилган ҳолда ўтказилаётган тиббий кўриклар ҳали давом этади. Мақсад эса битта Сирдарёни соғлом ҳудудга айлантириш ва сирдарё намунаси сифатида республикага кўрсатиш.

                                                                                                                           Ғулом ПРИМОВ

  

You may also like...

Fikr bildirish