СИРДАРЁДА “ДАЛА ҲАШАРЧИЛАР ШАҲАРЧАСИ”


Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

Сирдарё вилоятида республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳомийлигида вилоятнинг 8 та  туманларида 36 минг ҳашарчига мўлжалланган 90 та “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” ташкил этилади. Шу жумладан Боёвут  туманида  20 та, Гулистон  туманида 15та, Сайхунобод  туманида 23 та, Сирдарё туманида 23 та ва Ховос туманида 9 та дала ҳашарчилар шаҳарчалари барпо этилади. Шаҳарчанинг ҳар бирида кўнгилли ҳашарчилар  ётоқхоналари, маданият, тиббиёт хонаси, компьютер хоналаридан  тортиб ошхона, омборхона, ювиниш хоналаригача бор. Ҳашарчиларга бу ерда ҳудди шаҳарлардаги меҳмонҳоналардагидек хизмат кўрсатилади. Палатакали  ётоқхоналарда  барча  қулайликлар бисёр: янги чойшаб, кўрпа-ёстиқ, юмшоқ ўриндиқларларгача жиҳозлаб қўйиб қўйилган. Хоналардаги саромжам-саришталик, ёритқичларнинг дид билан  ўрнатилганлигини  кўриб гўё бирорта замонавий санаторийга келиб қолгандек ҳис этасиз ўзингизни. Маданий дам олиш хонасида шахмат-шашка, стол-теннисигача бор. Боз устига алоҳида жойда энг сара китоблар жамланган “Китоб  жавони”га  янги тўпламлар дид билан териб  қўйилган.

Ушбу палаткаларда Видеопроектор, бадиий адабиётлар, стол ўйинлари билан жиҳозланган маданийдам олиш чодирлари ҳамда зарур техникалар (компьютер, принтер) ва стационар мобил алоқа билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Яна бир жиҳат ҳашарчилар учун юқори тезликда ишловчи интернет, вай-фай тармоқлари ҳам ишга тушурилган.

Зотан, бугун далада меҳнат қиладиган ҳашарчи, мавсумий  теримчи шундай эътибор, ғамхўрликларга лойиқ ҳам. Ушбу мақсадда вилоятда 90 та шундай дала марказларини қуриш учун республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят бюджет маблағлари ҳисобидан 51 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилаяпти. 

Боёвут тумани “3-Боёвут” сув истеъмолчилари уюшмасининг С.Айний маҳалласида ўтказилган кўргазмали семинар-тадбирда иштирокчилар барпо этилган “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” даги  қулайликлар, ҳатто бу ерда соатига 200 та буханка нон ишлаб  чиқариш цехи фаолияти билан танишдилар. Тадбирда туманлардаги 4  та  секторлар,  қишлоқ  хўжалигига,  хизмат кўрсатиш соҳаларига даҳлдор ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок  этиб, “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси”да яратилган қулайликлар билан  танишдилар.

Семинар-тадбир ишини бошқариб борган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев қатнашчиларга бу йил ҳашарчиларга яратиладиган қулайликлар ҳақида гапирар экан, ҳар  бир  туманларда шундай замонавий ва барча шарт-шароитлар муҳайё  этилган “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” барпо этилаётганини алоҳида таъкидлаб  ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ва барча мутасадди ташкилотлар томонидан бу йилги пахта йиғим-терими ҳар йилгидан тубдан фарқ қилиши, яъни мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилиб, ҳашарчилар кайфиятини кўтарган ҳолда “Сирдарё тажрибаси – садоқат намунаси” шиори остида амалга оширишни мақсад қилиб қўйдилар.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish