КУЗГИ ҒАЛЛА ЭКИШ – ДОЛЗАРБ ИШ

Оқолтин тумани “Мустақил диёр” сув истеъмолчилари уюшмасидаги Дилшод Муҳамматов раҳбарлик қилаётган “Табиатнинг олтин неъмати” фермер хўжалигида ғалла экишга бағишланган кўргазмали вилоят семинари бўлиб ўтди. Семинарда туманлардаги 4 та секторларнинг раҳбарлари, вилоят ва туманлар қишлоқ хўжалиги бошқарма ҳамда бўлимларининг бошлиқлари, шу соҳага дахлдор ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда новвос – жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Оқсоқоллар дуога қўл очиб экиш – тикишга, деҳқончиликка барокат тиладилар. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев кузги ғалла экишни барвақт тугаллаш, текис кўчат олиш, мўл ҳосил етиштиришнинг биринчи омили эканлиги, агротехникада тажрибакорлар тажрибасига амал қилиш ўтган йилдагидек юқори самара беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Экиш – тикиш ишларини сифатли амалга ошириш кун тартибидаги долзарб вазифа қилиб қўйилди.

Б.Бекмуродов.

You may also like...

Fikr bildirish