Балиқларнинг камайиб кетаётганлигига электроқармоқлар сабабчими?

Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати бир фуқародан келиб тушган мурожаатни шундай очиқлади:

Сайхунобод туманидан фуқаро Термен Ҳусайиновнинг айтишича, дарё ва кўлларда браконьерлар эканлиги гумонланаётган шахслар балиқни электр токи ёрдамида овлашаётганини, сув юзида ўнлаб оқ амур балиқдан тортиб то илон балиқлар ўлиб ётганлигини кўриш мумкин. Балиқ овловчилар шу даражада вахшийлашган-ки, улар хатто бармоқданда кичик балиқларга ҳам раҳм қилмайдилар. Унинг тахминича, электр токи оқибатида 15 метр радиусда минглаб майда балиқлар қирилиб кетмоқда.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбарияти иқтибос келтириб, мазкур йилнинг январь ойидан буён рейд тадбирларида жами содир этилган 153 та қонунбузарликдан 42 та ноқонуний балиқ ови бўйича 10 643 325 сўм жарима қўлланилган.

Севара БЕКНАЗАРОВНА,
Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот котиби

You may also like...

Fikr bildirish