ТИЗИМ КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲАГА АЙЛАНИШИ ЛОЗИМ

Замон ўзгаряпти, жамият ривожланаяпти, аммо бир иллат борки, у тараққиёт кушандасига айланмоқда. Бу коррупциядир. Коррупция, содда қилиб айтганда, порахўрлик – бу жуда ёмон иллат, бу ёмонликларнинг онасидир. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. 

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш Фармоннинг асосий мақсади ҳисобланади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида давлат нотариал идоралари ходимлари учун ташкил этилган семинарда дастлаб ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

Тадбирда давлат нотариал идоралари ходимлари учун аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, касб этикаси, кийиниш ва муомала маданияти ҳар бир ходим учун муҳим сифатга айланиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, мулоқот давомида айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари, соҳада учраётган хато ва камчиликлар таҳлил қилинди ҳамда тизимни коррупциясиз соҳага айлантириш бўйича зарур кўрсатмалар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сафарбой ТОҒАЕВ,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

You may also like...

Fikr bildirish