ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ — БОШ МАҚСАДИМИЗ

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари муҳим ўрин тутади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида бу борада адлия органлари фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Энг муҳими, «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилди. Фармон билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди.

Албатта, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг таъминланиши фуқароларнинг мурожаатларига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамланиб, унга кўра ҳар бир шахс бевосита ўзи ёки жамоа тарзида давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Жисмоний ёки юридик шахс давлат органига ариза билан мурожаат этганида ўзи ёки ташкилотнинг 

хоҳиш-истаги, эрки-иродасини ифода этиш, таклиф билан мурожаат этганида давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш, шикоят билан мурожаат этганида эса бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятлари мавжуд бўлади.

Очиқ адлия принципида фаолият олиб бораётган адлия органларида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулини ташкил этиш очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланади. Мурожаат этувчиларни қабул қилиш, мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисоботини юритиш, мурожаатлар бўйича иш юритиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Эътиборли жиҳати шундаки, мурожаатчи масъул шахслар билан бўладиган мулоқот жараёнини видео ва аудио усулда ёзиб олиши мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 

766 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, шундан, 450 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 172 та мурожаатлар бўйича фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 144 таси бошқа идораларга юборилган.

Кўриб чиқилган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинганда, уй-жой муносабатларига оид 57 та, меҳнат қонунчилигига оид 157 та, ер ажратишга оид 20 та, ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 34 та, коммунал тўловлар юзасидан 12 та, таълимга соҳасига оид 4 та, суд қарорлари юзасидан 3 та, банк соҳасига оид 11 та, солиқ соҳасига оид 2 та, ички ишлар органларига оид 5 та ва 461 та бошқа масалаларга оид мурожаатлардан иборат.

Мурожаатларда қайд этилган масалаларни ҳал этиш юзасидан адлия органлари томонидан 257 та тақдимнома ҳамда судларга 420 909 016 млн сўмлик 108 та аризалар киритилди.

Ушбу таъсир чоралар натижасида 157 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи ҳал этилиб, фуқароларга 131 млн. сўм маблағлар ундирилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акцияси ўтказилди.

Акция доирасида адлия бошқармасига “Телеграмм” мессенжери орқали фуқаролардан жами 21 та турли масаладаги мурожаатлар келиб тушди. 

Мазкур мурожаатларнинг барчаси туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, натижасига кўра 12 та мурожаат қаноатлантирилиб, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 

битта мурожаат аноним деб топилди, битта мурожаат эса мазмунан ҳал қилишлик учун тааллуқлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилди.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш жараёнида фуқаролар манфаатида жами 898 800 сўм пул маблағини ундириш юзасидан тақдимнома киритилди.

Хулоса ўрнида айтганда, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги бу каби тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда. Зеро, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари олий қадриятдир.

Сафарбой ТОҒАЕВ,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

You may also like...

Fikr bildirish