СОҒЛОМ ҲАЁТГА ҚАДАМ ТАШЛА

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра ҳаёт сифати ва давомийлиги тўртта омилга яъни 55 фоизи соғлом турмуш тарзига, 18 фоизи ирсиятга, 17 фоизи экологияга, 10 фоизи тиббиётга боғлиқ бўлиб турган бир вақтда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини янада яхшилаш масаласига эътибор кўчайди.       

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Аҳоли соғлигини сақлашни қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими ташаббуси билан вилоятдаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассаса ходимлари ва ёшлардан тузилган командалар маҳаллалар кесимида, аҳоли тўпланадиган жойлар — сайилгоҳ, дам олиш масканлари, истироҳат боғларида, корхона ва муассасаларда “Спорт — соғлом ҳаёт кечириш асослари”, “Биз тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз”, “Ёшлар зарарли одатларга қарши” шиорлари остида “Соғлом ҳаётга қадам ташла ойлиги”ни ўтказиш билан бирга Соғлом овқатланиш ярмаркасини ташкил этаяпти.

    Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Гулистон шаҳридаги  болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Тадбирда аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва тиббиёт ходимлари иштирок этиб, оммавий гимнастика ва 5 километрга фаол юриш машиқлари бажарилди. Вело сайр ташкил этилиб, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш ва унинг асослари бўйича соҳа ходимлари томонидан давра суҳбатлари ўтказилди.

    Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Президентимиз томонидан қабул қилинган ва ҳаётга тадбиқ этилаётган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор вазифаларни бажариш билан бирга соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириб, соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш. 

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish