“Сайхунобод” сўзида “ҳ” ёзиладими ёки “х”? “Истироҳат” сўзидачи?

Умуман олганда, кўпчилик “ҳ” ва “х” ҳарфларини нотўғри қўллашади. Мана бу сўзда “х” эмас, “ҳ” бўлади десангиз, катта ёшдагилар “мен лотинча ўқимаганман (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси назарда тутилаяпти), ўзбекча ўқиганман (кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбоси назарда тутилаяпти)” дейишади. Кичик ёшдагилар эса аксинча, “мен лотинчада ўқиганман” дейишади.
Лотинчами ёхуд кириллча бўлсин, ҳар иккала ҳарфнинг ҳам шакллари киритилган алифбога. Бу сўзда “ҳ”, бунисида эса “х” деган сабоқ умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ўргатилиб борилади. Демак, ўзимизни алдаб, баҳона қилишга ҳожат йўқ.

Бундан ташқари “э” ва “е” ҳарфларида ёзилган матнларда ҳам хатоликларга дуч келамиз.
Бу йил ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигига 30 йил тўлади. Тилимизга бўлган ҳурматни йўқотмаслигимиз керак.

You may also like...

Fikr bildirish