ИНВЕСТИЦИЯ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ — ДАВР ТАЛАБИ

Президентимизнинг ташаббуслари билан хорижий инвестицияларни мамлакатимизга кенг жалб этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақаботбардошлигини ошириш ҳисобига экспорт салоҳиятини янада оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида белгилаб  бераётган катта ва улуғвор вазифалар фақат шалардагина эмас, туман марказлари, чекка ҳудудларда янги лойиҳаларни жадал амалга ошириш, ишлаб чиқарилаётган  маҳсулотларни кенг кўламда хорижий давлатларга экспорт қилишни  талаб этади. Зотан. Бугун инвестиция вв экспорт салоҳияти, ҳажмини оширмай  туриб юксак  тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам чет давлатлардан инвестиция олиб кириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортига кенг йўл очиш, бу борада изланиб. интилаётган  тадбиркорларни  қўллаб  қувватлаш бугунги кунда ҳукумат сиёсати даражасига кўтарилди. Энг чекка туманлардаги муаммолар, қабул қилинган лойиҳалар ижроси вилоят, республика миқёсида мутассадди вазирлик  вакиллари иштирокида жойларнинг ўзида ҳал этилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция  ва ташқи савдо вазирлигида  ташкил  этилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳам ҳар ойда вилоятлар, туманлар, ҳудудларнинг ўзида бўлиб, белгиланган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини пухта ўрганмоқдалар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлилиги, экспортбоблигини таъминлаш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш учун барча тадбирий  чораларни  кўрмоқдалар. Ана шу қатъийсаъй ҳаракатлар боис тадбиркорларнинг вилоятда ҳал бўлмаган муаммолари республика  миқёсида кўриб чиқилиб, уларга ечим  топилмоқда.

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Ивестиция ва ташқи савдо вазирлиги ишчи гуруҳининг вилоятдаги тадбиркорлар, тўртта секторларнинг раҳбарлари,  шу соҳага даҳлдор корхона ва ташкилотлар масъуллари билан ўтказган очиқ мулоқотда ҳам  асосий эътибор чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш, тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш, янги корхоналарни барпо  этиш  орқали аҳолига янги иш ўринлари ташкил  этиш масалалари кун  тартибидаги  асосий  вазифав этиб қўйилди. Ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилган учрашув, мулоқотда барча вазирликлар, тижорат банклари, солиқ, божхона қўмитаси, республика Бош прокуратураси раҳбарлари, инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирок  этдилар. Тадбирни вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев очиб, чет эл инвестициясини жалб этиш, экспортчи корхоналар  маҳсулот ишлаб чиқаришини кўпайтириш бўйича вилоятда сезиларли ютуқларга эришилаётгани, Президентимиз қўяётган  талаблар бўйича экспорт ҳажмини ошириш, унинг географиясини кенгайтириш борасида ҳали жуда кўп ички резерв ва имкониятларни ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов тадбиркорлар билан бўлган мулоқотда Президентимиз белгилаб берган топшириқлар бўйича ҳар бир туманга иввестиция олиб кириш, экспортчи корхоналар сони ва маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш борасида ҳали сусткашкашлик сезилаётгани,  чунончи, вилоятнинг Боёвут, Мирзаобод, Гулистон  туманларида олти ойлик маҳсулот  экспорт қилиш режалари бажирлмаганлигини тилга олиб, тадбиркорларни моддий  жиҳатдан  қўллаб қувватлаш учун вазирлик ҳузурида экспортчиларни рағбатлантириш  жамғармаси ташкил этилганлиги, у ишбилармонларга ҳар доим мадад беришга шайлигини алоҳида уқтириб ўтди. Эътиборли жиҳати, бундан буён вазирлик қошида ташкил  қилинган ишчи гуруҳининг ҳар бир аъзоси ўзига юклатилган туманда иш олиб боради, тадбиркорлар муаммоларига жойларнинг ўзида ечим топади. Бу эса чекка туманларда ҳам қабул қилинган лойиҳалар қозоғда қолиб кетмаслигига катта имкон яратади.

Очиқ мулроқотда сўзга чиққан Сирдарё туманидаги “Агроглобал” масъулияти  чекланган  жамияти раҳбари И. Норматов пилладан тайёр атлас ва адрас тайёрлаш , хориждан янги технология олиб келиш учун, Мирзаобод туманилик экспортчи тадбиркор С.Саломатов  эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини  сақлайдиган совуткич ускуналар келтириш учун кредит ажратилишида кўмак беришларини сўраб, “Асл анор” корхонаси раҳбари Н.Исроилов халқаро сертификат олиш, қадоқланган анор шарбатига хориждан харидор топиб беришларини сўраб мурожаат қилдилар. Тадбиркорларни муаммолари шу ернинг ўзида ўрганилиб, ҳал этиладиган бўлди.

Хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорчи корхоналар салоҳиятини ошириш, маҳсулот тури ва ҳажмини кўпайтириш долзарб вазифа қилиб қўйилди. 

Б.  БЕКМУРОДОВ.

You may also like...

Fikr bildirish