ОҚСОҚОЛ МУТАХАССИСЛАР МАСЛАҲАТИ ОЛТИНДАН ҚИММАТ

Ғўза тақдирини деҳқон  омилкорлиги, шу  кунлардаги амалга оширилаётган аниқ тадбирий  чоралар  ҳал  этади.  Президентимизнинг Ховос туманига  ташрифи чоғида пахта далаларида ҳам  бўлиб,  сирдарёликларнинг режага қўшимча ҳар гектар ҳисобига 5  центнердан  қўшимча ҳосил  етиштириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳар бир сирдарёликни далаларда ўзгача ғайрат-шижоат, омилкорлик билан меҳнат қилишга руҳлантирди. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан  ташкил  этилган, 30 кишидан  иборат тажрибали оқсоқоллар  кенгаши аъзолари ҳам уч  гуруҳга бўлиниб, вилоят туманлари ғўза майдонларида бўлиб  юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда пахтакорларга катта амалий ёрдам, қимматли маслаҳатларини бермоқдалар. Кенгашнинг Холйигит Раимбердиев бошлиқ гуруҳи аъзолари бугун Сардоба тумани ғўза майдонларида бўлиб сувдан кечикаётган экинни суғориш, чилпиш ишларини кўнгилдагидек ўтказиш, ҳашаротларга қарши тадбирий чораларни изчил давом эттириш борасида йўл  қўйилаётган камчиликларни бартараф  этиш бўйича йўл- йўриқ ва зарур  таввсияларни  бердилар.

Б. БЕКМУРОДОВ.

You may also like...

Fikr bildirish