ОҚОЛТИН ТУМАНИДА 93 НАФАР ИШЧИГА 46 МЛН 551 МИНГ СЎМ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

“Бўш қоп тикка турмайди…” . “Сардоба” пахта тозалаш корхонаси раҳбарияти шу мақолдан хабари йўққа ўхшайди. Бўлмаса, ишчиларнинг иш ҳақини ушлаб турармиди? Ахир ишчиларнинг ҳам оиласи, қайнаши лозим қора қозони бор!

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси матбуот хизматининг телеграм каналида келтирилган манбага кўра, Оқолтин тумани адлия ходимлари томонидан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра тумандаги “Сардоба” пахта тозалаш акциядорлик жамиятида ишчи-ходимларининг иш ҳақларини тўлаб бериш юзасидан мониторинг ўтказилган.

    Ўрганиш давомида Оқолтин тумани “Сардоба” пахта тозалаш акциядорлик жамияти 93 нафар ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан 46.551.545 сум қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. “Сардоба” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига ушбу ҳолат юзасидан тақдимнома киритилди.  Натижада жорий йилнинг 17 июль куни 93 нафар ишчи-ходимга 46 551 545 сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

You may also like...

Fikr bildirish