ЖОНИЕВ ДОИРАГА ЖОН БАҒИШЛАДИ

Навоий вилоятида “Баркамол авлод” болалар марказлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Зарб-2019” доирачилар кўрик-танловининг якунловчи республика босқичи бўлиб ўтди.
Нуфузли тадбирда вилоятимиз шарафини Гулистон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги “Ёш доирачилар” тўгараги аъзолари ҳимоя қилдилар. Яккахон ижрочилар баҳсида тўгарак аъзоси Азиз Жониев доирага жон киргизиб юборди. Ана шу тариқа у “Зарб-2019” кўрик-танловининг якунловчи республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Биз ёш иқтидор соҳибига Яратгандан Қаҳрамон Дадаев йўлини беришни сўраймиз.


Муҳаммад АЛИ.

You may also like...

Fikr bildirish