ДИЛМУРОД ГУЛМУРОДОВ – СИРДАРЁ БАХШИЧИЛИК МАКТАБИ СУЛОЛАСИНИНГ БЕШИНЧИ АВЛОДИ

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ва Булунғур туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Бахшичлар сайли” ташкил этилди. Сайлга турли вилоятидан бахшилар таклиф қилинди. Сирдарё бахшичилик мактаби сулоласининг бешинчи авлоди Дилмурод Гулмуродов ҳам мазкур сайилда иштирок этиб қайтди.
— Ҳукуматимиз томонидан биз бахшиларга катта эътибор қаратилмоқда. Шу йилнинг баҳорида ўтказилган I Халқаро бахшичилик санъати фестивалидан олган таассуротларим ҳалигача мени тарк этгани йўқ. Машҳур бахши Фозил Йўлдош ўғли асос солган Булунғур достончилиги давомчилари билан сайилда маза қилиб баҳслашдик. Устознинг кўплаб термалари ва достонларини айтиб, унинг ижодини халқимизга чуқур таништирдик. Бахчишилик санъатига ихлосмандлар кўп эканлигини сайилга келган одамларнинг кўплигидан билиб олдик.
Самарқанддан қайтган Дилмурод бахши айни кунларда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросига қизғин тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хушбахабрни етказди. Вилоятимиз бахшичилик мактабини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган ёш бахшичимизга бу йўлда омад тилаймиз.

Шаҳло АБДУСАИДОВА

You may also like...

Fikr bildirish