СИРДАРЁЛИК ИЛҒОР ҒАЛЛАКОРЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ — АВТОМАШИНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

2019 йил вилоят ғаллакорлари учун ҳар жиҳатдан муваффақиятли йил бўлди. Далаларда мўл ва юқори ҳосил етиштирилганлиги, ўрим-йиғимда алоҳида ташкилотчилик намунаси кўрсатилганлиги боис сирдарёликлар 15 иш кунида республикада биринчилардан бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режаларини бажардилар. Президентимиз  ташаббуслари билан бу йил  дон харид  нархининг  оширилганлиги,   шартнома  режасидан  ошиқ ва энг кўп дон топширган туманлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ўрим-йиғимда алоҳида фидойилик кўрсатган комбайнчи операторлар, отряд бошлиқлари ва янчилган донни ташиган ҳайдовчиларни мавсум  якунида рағбатлантириш  бўйича алоҳида тадбирий  чораларнинг белгиланганлиги бу йил уларни янада юқори  марраларни  кўзлаб  ишлашга  руҳлантирди. Қатъий сай-ҳаракатлар натижасида вилоят ғаллакорлари 468 минг тонна дон етиштирдилар. Сарбаланд хирмонлар яратилиши баробарида деҳқонларнинг уйи, хандаклари ҳам буғдойга тўлди, уларнинг моддий манфаатдорлиги шунга яраша жуда юқори бўлди. 

Гулистон шаҳридаги Амфитеатрда ҳосил байрами, илғорларга Президент совғалари ғавтомашиналарни топширишга бағишланган  тантаналар  бўлиб  ўтди. Ҳосил  байрами шодиёнасида туман  ва  шаҳарларнинг  ҳоким лари, вилоят  ва  туманлар қишлоқ ва сув  хўжалиги  бошқарма ҳамда бўлимлари бошлиқлари, қишлоқ  хўжали гига даҳлдор ташкилотлар раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси, фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш орган лари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ва туман Кенгашлари, Ёшлар иттифоқи кенгашлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, илғор фермер  хўжаликларининг раислари, нуроний отахон ва  онахонлар, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок  этдилар.

Вилоят ҳокими Ғофуржон  Мирзаев сирдарёликларни катта хирмонни  бунёд  этганлиги, ҳақиқий сирдарё намунасини кўрсатганликлари  билан чин дилдан  қутлади.  Мўл ҳосил  етиштириш заҳматли  меҳнат, алоҳида  фидойилик, катта жасорат, ташаббускорлик ҳисобига киритилганлигини таъкидлаб, ғўза парваришида ҳам  тажрибакорлар омилкорона иш юритажаклари, шубҳасиз баракали хирмон тиклаяжакларига катта ишонч  билдирди.

 Илғорларнинг  илғорига Президент совғаси – автомашиналарни топшириш тантаналари ўзгача шодиёнага айланиб  кетди.

Давлатга дон сотиш шартнома режаларини ортиғи билан бажарган туманлар ғаллакорлари меҳнати алоҳида эътироф этилди.Вилоят  туманлари ичида энг кўп дон топширишни таъминлаган Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозилов Президент совғаси – УВАЗ патриот автомошинаси билан тақдирланди. Ҳосил  салмоғи бўйича туманлар орасида иккинчи ўринни эгаллагани учун Боёвут тумани ҳокими Ўлмас Мадаминов “Нива” шевролет, учинчиликни эгаллагани учун Сайхунобод тумани ҳокими Ботир Мирзоқулов “Кобалт”, тўртинчи ўринни забт этгани учун Сирдарё тумани ҳокими Алижон Муҳам мадиевлар “Дамас” автомашиналари билан  мукофотлан дилар. Тақдирлаш маросимида сўз олган Сирдарё тумани ҳокими Алижон Муҳаммадиев саховатпешалик кўрсатиб, ўзига берилган “Дамас” машинасини тумандаги “Мурувват” уйига совға қилиш  истагини билдирганида қатнашчилар  уни гулдурос қарсаклар  билан олқишлади.

Ер банитети паст, ўта шўрхоқ  майдонларда баракали ҳосил  етиштирилиши  ва давлатга дон  сотиш  шартнома режалари биринчилардан бўлиб бажарилишини таъминлаган Ховос тумани ҳокими Раҳимжон Бобоев, Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидиров, Мирзаобод тумани ҳокими Ҳамидулла Абдуллаевлар Юртбошимизнинг совғаси — “Жентра” автомашиналари  билан рағбатланти рилдилар. 

Мўл ҳосил етиштиришда катта омилкорлик кўрсатган, етиштирилган донни  қисқа муддатларда ўриб  -йиғиб олишда юксак  суръатга эришган Ховос, Мирзаобод ва Сайхунобод туманлари деҳқон ва фермер хўжалик лари, томорқа ер эгалари кенгашлари раислари Президент совғаси — “Дамас” автомашинаси билан мукофотландилар. Шунингдек, “Юксалиш” умуммилий ҳаракати Сирдарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлар  мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига ҳам давлатимиз  раҳбарининг  совғаси — “Кобалт” ва “Жентра” автомашиналари топширилди.

Шунингдек,  энг  юқори ҳосил етиштирилишини таъминлаган, шартнома режасига  қўшимча энг  кўп  дон  топширган  фермер  хўжаликлари раҳбарлари, ўрим-йиғим  мавсумида алоҳида матонат  кўрсатган операторлар, янчилган донни ташиб  берган  ҳайдовчилар, дала бошида ишни оқилона ташкил этган отряд бошлиқлари, секторларнинг раҳбарлари, ички ишлар  бўлимлари ходимлари, вилоятдан юборилган вакиллар ҳар бир туманнинг ўзида вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари-рангли телевизор, совуткич ва  кир  ювиш  машиналари билан тақдирлаб чиқилди. Баракали хирмонга ҳисса қўшган бирор киши бу  йил эътибордан  четда қолмади.

Ғалла ҳосили байрами ўзгача шоду хуррамликда нишонланди. Тошкентдан  келган таниқли  санъаткорлар -Ўзбекистон ва  Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Ахмедова, хушовоз хонанда ва эстрадамиз юлдузлари Наргиза Азимова, Баҳром Назаров, Севинч Мўминова, Шуҳрат  Дарё, Алишер  Рўзметовлар ижро этган дилтортар  қўшиқлар, раққосаларнинг ажойиб ўйинлари қалбларга ўзгача хушнудлик бахш  этди.

Бозорбой БЕКМУРОДОВ

You may also like...

Fikr bildirish