БОЁВУТЛИК ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Вилоятимиз ғаллакорлари ғалладан мўл ҳосил етиштириш, уни қабул масканларига тезу соз ғарамлаб, жамлаб олишда республикада энг юқори натижага эришдилар. Яқин  йилларда вилоятда бундай мислсиз ютуқлар қўлга киритилмаганлигини кўпни кўрган отахонлар, тажрибакор деҳқонлар ҳам эътироф этишди. Бу сирдарёлик деҳқонларнинг омилкорона иш  юритиб, самарали меҳнат қилганлиги,  вилоятда етиштирилган ҳосилни ғоят қисқа муддатда ўриб-йиғиб олиш бўйича белгиланган катта тадбирларнинг уюшқоқлик билан амалга оширилганлиги самарасидир.

Энг аҳамиятли жиҳати, бу йил республикамизда дон харид нархининг оширилганлиги, вилоят ҳокими ташаббуси билан илғор фермер, ҳосил ўрим-йиғимида алоҳида ғайрат-шижоат кўрсатган комбайнчи  оператор. отряд ва секторларнинг раҳбарлари, донни ташишда фаоллик кўрсатган шофёрларни рағбатлантириш бўйича алоҳида тадбирий  чораларнинг ишлаб чиқилганлиги мавсумни муваффақиятли якунлаш, пировард  натижадорлик учун курашишда муҳим аҳамият касб этди. Моддий рағбат катта ютуқларга  қанот  бўлди.

Ҳар  доим пахта ва  ғаллачиликда илғорликни қўлдан бермай келаётган Боёвут тьумани  фермерлари қабул  масканларига шартномавий  режадаги 35 минг 600  тонна ўрнига 44 минг  600  тонна сара дон  топшириб,  вилоят  туманлари ичида фахрли иккинчи  ўринни  эгалладилар.  Туманда давлатга дон  сотиш  шартномавий  режаси 125  фоизга бажарилди. Гектаридан 60-70 центнердан  хирмон  кўтариб, давлат  омборларини донга тўлдирган, ўзлари ҳам катта моддий  манфаатдор  бўлган фермерлар сони бу йил туманда янада  кўпайди. Шу боисдан шартнома режаларини ошириб бажарган, давлатга қўшимча дон  сотишда ҳам байроқдорлик қилган фермерларни рағбатлантиришда уларнинг энг  кўп ғалла топширганлиги, ҳосилдорликда юқори натижани қўлга киритганлиги каби омиллар алоҳида эътиборга  олинди.

Кеча  Боёвут  туман ҳокимлигида  кўп  дон  сотиш ва  юқори  ҳосил  етиштиришда алоҳида  намуна  кўрсатган, ўрим -йиғим  мавсумида фидокорона меҳнат  қилган, юксак  уюшқоқ ликни таъминлаган фермер хўжаликлари раислари, туман раҳбарлари, секторларнинг  бошлиқлари , мавсумда энг кўп  донни ўриб-янчиб  берган  операторлар, ҳосилни қабул  масканларида ташишда ғайрат – шижоат билан ишлаган  шофёрлар вилоят  ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи  ўринбосари Анвар  Каримов қатнашди ва боёвутликларни  бу йилги улкан ғалаба билан самимий қутлади .

Ғалла ўрим – йиғими мавсумида фидойилик кўрсатган операторлар, секторларнинг  раҳбарлари, энг кўп  ҳосил етиштирган фермер хўжаликлари бошлиқлари, янчилган  донни  ташишда  шижоат билан меҳнат қилган шофёрлар вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Совғаларни илғорларга вилоят  ҳокимининг  биринчи ўринбосари Анвар Каримов ва Боёвут тумани ҳокими Ўлмас Мамадаминов тантанали равишда топширди. Тумандаги тўртта секторларнинг бошлиқлари рангли телевизор, совутгич ва кир ювиш машиналари билан тақдирланди. Етти нафар ўрим оряди раҳбарлари, 6 нафар  илғор  комбайнчи операторлар, 20 нафар энг энг кўп дон топширган, юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларининг бошлиқлари, шунингдек.  мавсумда  энг кўп дон ташишга эришган шофёрларга рангли телевизор, совуткич ва кир ювиш  машиналари  берилди.

— Моддий рағбат кўп ва  юқори ҳосил етиштиришимизга қанот  бўлди,-  дейди Боёвут  тумани “Деҳқонобод”  сув  истеъмолчилари  уюшмасидаги “ Эзгу  ният  самараси”  фермер  хўжалигинингт  раҳбари Рустам Андақулов. — Жорий йилда 66 гектар майдондаги ғалланинг ҳар гектаридан шартонамий режадаги 28 ўрнига 68 центнердан  сара  дон  йиғиштириб  олдик.  ҚЦабул  масканига 241  тонна дон топшириб, бу борада  белгиланган шартонамий режани 160 фоизга  уддаладик. 36 гектар майдондаги дон фермер  хўжалигимиз  аъзолари ихтиёрида қолдирилди. Ғалла харид нархининг оширилганлиги, мавсумда биз фермерларни моддий рағбатлантиришга катта эътибор қаратилганлиги юқори ҳосил  етиштиришга асос бўлди. Рағбат бор жойда, ютуқлар кўпайишига, ғаллачилик ҳам  фермерга катта  иқтисодий  фойда  келтиришига  бу йил  тўлиқ ишонч  ҳосил  қилдим. 

                                                                  Бозорбой  БЕКМУРОДОВ.

You may also like...

Fikr bildirish