Ўзбекистон республикаси Сирдарё вилояти ҳокимининг “Ғўза парваришида “Зарбдор 30 кунлик” эълон қилиш тўғрисида”ги 169-сонли ҚАРОРИ

2019 йил пахта ҳосили учун ғўза парваришида амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. 2019 йил ҳосили учун ғўза парваришида қатор ораларига минерал ўғитлар билан ишлов бериш, ғўзани бегона ўтлардан тозалаш, яганалаш, чуқур культивация (рихления) ва ғўза майдонларига биомаҳсулотлар чиқариш бўйича ҳукумат раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича вилоят қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар ва туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

2. 2019 йил ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш учун ғўза парваришида жорий йилнинг 25 июнидан 25 июлигача “Зарбдор 30 кунлик” эълон қилинсин.

3. 2019 йил ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкиллаштирувчи ҳамда назорат қилувчи вилоят ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага;

2019 йил ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларини ўсишини бошқарувчи агрожеан ва энтожеан препаратлари билан ишлов ўтказиш графиги 2-иловага;

2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларининг гектарига 1000 донадан кам бўлмаган миқдорда олтинкўз, 1 граммдан кам бўлмаган миқдорда трихограмма ва 1000 донадан кам бўлмаган миқдорда бракон биомаҳсулотларини ғўза майдонларига чиқариш графиклари 3-3а-3б-иловаларга;

2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларида биринчи суғоришни ташкил этиш ва уни якунлаш графиги 4-иловага;

2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларини сувдан кейинги бегона ўтлардан тозалаш графиги 5-иловага;

2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза қатор ораларини сувдан кейинги культивация қилиш 6-иловага;

2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўзаларни шарбат билан суғоришни ташкил этиш мақсадида маҳаллий ўғит чиқариш графиги 7-иловага;

2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларида биринчи тур чилпиш тадбирини ўтказиш графиги 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туманларнинг 4 сектор раҳбарларига уч кун муддатда ўзларига бириктирилган ҳудудларда фермерлар кесимида ғўза майдонларида мониторинг ўтказиб, культивация, ғўза қатор ораларини бегона ўтдан тозалаш, ғўза зараркунандаларига қарши курашиш, айниқса, шира ва трипсга қарши курашиш, суспензия сепиш, дала четларига ИСО эритмаси билан ишлов бериш бўйича ғўза парваришида “Зарбдор 30 кунлик” иш режасини ва графикларини ишлаб чиқиб, туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлаб, бир нусхасини  вилоят ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

5. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ш.Мавлянов), туманларнинг 4 сектор раҳбарларига:

ўзларига бириктирилган ҳудудларда ғўза қатор ораларида ишлов беришда қатнашаётган культиватор механизаторлари учун бириктирилган вакиллар билан биргаликда, механизаторларнинг жойида ётиб ишлашини таъминласин ва уларга ётоқ жойлар ҳамда бошқа зарур бўлган шарт-шароитлар яратиш вазифаси топширилсин.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Сабиров, вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ш.Мавлянов), вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖ (Ж.Худойбердиев) ва туман ҳокимларига;

азотли минерал ўғитлар билан 2-озиқлантириш ўтказилмаган майдонларни фермерлар кесимида аниқлаб, озиқлантириш ишларини 3 кун муддатда якунлаш;

ғўзанинг ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, баргдан озиқлантириш, бўғин оралиғини қисқартириш ва ҳосилга ўтқазиш учун агрожен ҳамда энтожеан стимуляторлари билан ишлов беришни ташкиллаштирсин. 

7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Сабиров, вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ (Ж.Худойбердиев) ва туманларнинг 4 сектор раҳбарларига;

тасдиқланган график бўйича биолабораториялардан фермер хўжаликлари томонидан олтинкўз, трихограмма ва бракон биомаҳсулотини ҳар уч кунда далага чиқарилишини ташкил этиш;

ҳар бир ҳудудда мавжуд биолабораториялар томонидан зараркунандаларга қарши курашиш бўйича намунали далани тайёрлаш;

кўсак қурти капалакларини тутиш учун 1 гектар майдонга 10 донадан сиропли баклашкалар ўрнатилишини ташкиллаштириш вазифалари топширилсин.

8. “Гулистон нефтьбаза” МЧЖга (Х.Мирзаев) туман ҳокимликлари билан биргаликда бугундан бошлаб, мавжуд культиваторларни жойлардаги ФЁТШларга марказлашган ҳолда йиғиш ва ғўза қатор орасида культивация ишларини якунлаш графигини бажарилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

9. Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Ш.Исроилов) ва туманларнинг 4 сектор раҳбарларига;

ҳудудларда ғўзани навбатлаб суғориш тизими асосида иш ташкил этсин ва бунда асосан ғўзани тунда суғориш ишларини ташкил этиш;

ҳар бир ҳудудда сувчи отрядларини ташкил этиш, сувчиларга зарур шароитларни яратиш вазифалари топширилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Сабиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими        Ғ.Мирзаев.

Гулистон шаҳри,

1 июль 2019 йил.

You may also like...

Fikr bildirish