ЯНИНА ЯНА ҒОЛИБ


Пойтахтимиздаги велотрек мажмуасида 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 10 та жамоа таркибида 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди. 

Қизлар ўртасида ўтказилган икки айлана бўйлаб жамоавий спринт баҳсларида Гулистон ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари Янина Кускова ва Мадина Қаҳҳорова жуфтлигига тенг келадиган рақиб топилмади. Кейинги ўринларни эса фарғоналик қизлар банд этишди.

МУХЛИС

You may also like...

Fikr bildirish