РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА


Ховос туманидаги 4-мактаб спорт залида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида юқори синф ўқувчилари ўртасида бадминтон бўйича республика  мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Унда Боёвут, Ховос, Гулистон, Сирдарё, Мирзаобод, Сардоба туманлари, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларининг ёш спортчилари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақа Олимпия тизимида ташкиллаштирилди. Ўсмирлар ва қизлар яккалик, жуфтлик, микс йўналишларида ўзларининг нималарга қодирлигини намойиш этишди. Пировардида энг кўп очко тўплаган Ховос тумани спортчилари биринчи ўринни қўлга киритдилар. Икки, учинчи ўринлар Гулистон шаҳри ва тумани бадминтончиларига насиб этди.

Ховос тумани жамоаси мусобақанинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.                                                                              

Мусобақа якунида  ғолиб ва совриндорларга “Ёшлик” жисмоний тарбия  ва спорт жамиятининг дипломлари тантанали равишда топширилди.

You may also like...

Fikr bildirish