“ЎЗБЕКИСТОН УМУМИЙ УЙИМИЗ”

Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмасининг “Сирдарё наволари” рақс ансамбли, “Шарқ зиё” вокал чолғу ансамбли ва “Мумтоз” наволар созандалар ансамбли томонидан Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да вилоятимиздаги байналмилал маданий марказлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида фестиваль ўтказилди.
Филармония санъаткорлари миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, дўсту биродарлик, бирдамлик, ҳамжиҳатликни мадҳ этувчи турли миллат вакилларининг куй, қўшиқ ва рақсларидан тузилган концерт дастурини намойиш этдилар.

You may also like...

Fikr bildirish