СИТОРА РОССИЯДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ ҒОЛИБАСИ

Боёвут туманидаги 4-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, “Камалак юлдузлари” кўрик танловининг туман, вилоят босқичи ғолибаси Ситора Муҳаммадиева шу йилнинг 10-12 май кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган болалар ва катталар ижодиёти танлови – XIX халқаро фестивали (XIX Международный Фестиваль-Конкурс Детского и Юношеского Творчества «Берег Побед»)да вокал йўналиши бўйича 1-ўрини эгаллади.

Ситора 1 йилдан буён Гулистон шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида устози Назокат Абдусаломовадан вокал санъати сирларини ўрганмоқда. Ёш ижодкорнинг бир йиллик меҳнати учун бу жуда катта ютуқ, албатта.

Ситорага бунданда юксакроқ ижодий парвозлар тилаймиз.

You may also like...

Fikr bildirish