ШИРИНЛИКЛАР УЧИНЧИ

“Баҳорги альпиниада-2019”


Хотира ва Қадрлаш байрами кунларида Чимён тоғ бағрида “Баҳорги альпиниада-2019” мусобақасининг якунловчи республика босқичи бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг саккиз вилоятидан ташриф буюрган 12  та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Тадбирда иштирок этган барча жамоалар ўзларининг альпинистик қобилиятларини намойиш этдилар. Натижада энг эпчил ва тиришқоқ жамоалар аниқланди. Унга кўра бош соврин Тошкент, иккинчи ўрин  эса Андижон вилоятлари ёш альпинистларига насиб этди. Сирдарё шарафини ҳимоя қилган Ширин шаҳрининг “Бургутлар” жамоаси совринли учинчи ўрин соҳибига айланди.

“Баҳорги альпиниада-2019”нинг сўнгги куни туристик базага фахрий ҳарбийлар ҳамда афғон уруши қатнашчилари ташриф буюриб, ўқувчи- ёшлар билан мароқли суҳбат қурдилар, уруш даврида бошларидан кечирган машаққатли кунлар ҳақида гапириб бердилар.

 Бундан ташқари, АҚШнинг Калифорния, Чикаго штатлари, Россия ва Германиядан ташриф буюрган туристлар она диёримиз гўзал табиатидан баҳра олиш билан бирга ёш альпинистларнинг беллашувларидан бир олам завқ олдилар.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаммадали АҲМАД

You may also like...

Fikr bildirish