ТАЙИНЛОВ: МАРКАЗИЙ БАНК СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БОШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

2019 йилнинг 13 май куни Валижон Дехқонович Тураев Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

В.Тураев 1972 йил 13 ноябрь куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 1995 йил Тошкент молия институтини тамомлаган, мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби, иқтисодчи.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ички аудит департаменти директори ўринбосари-Марказий банк ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини аудит қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

You may also like...

Fikr bildirish