МАРҒИЛОНДАН МЕДАЛЛАР БИЛАН

Футзал

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида футзал бўйича 2007 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг 7 та вилоятидан келган жамоалар ғолиблик учун тўп сурдилар. Мусобақа айланма тизимда ўтказилди.

 Нуфузли турнирда вилоятимиз шарафини Янгиер шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футзал жамоаси ҳимоя қилди. Юртдошларимиз Андижон вилояти жамоасини 4:3, Қорақалпоғистон Республикаси жамоасини 11:2, Наманаган вилояти жамоасини 3:2, Фарғона вилояти жамоасини 4:3, Сурхондарё вилояти жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 15 очко билан биринчи ўринни эгалладилар. Янгиерлик ёш чарм тўп усталари биргина ўйинда имкониятни бой беришди. Улар жиззахлик тендошларига 5:7 ҳисобида енгилдилар. Шунга қарамай юртдошларимиз энг кўп очко жамғарган ҳолда Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга ноил бўлдилар. Икки ва учинчи ўринлар Фарғона ва Жиззах вилоятлари ёш футзалчиларига насиб этди.

МУХЛИС

You may also like...

Fikr bildirish