“БИЛИМЛАР ФЕСТИВАЛИ”

“Билимдонлар маскани”да  вилоятимиз умумтаълим мактабларининг аълочи ўқувчилари иштирокида “Билимлар фестивали” ўтказилди. Анжуманда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Абдуғаниев давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолатига хизмат қилувчи бешта ташаббуси бўйича олиб борилаётган ибратли ишлар ҳақида тўхталди. Вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Абдушокир Абдураҳмоновнинг кириш сўзи таълим тизимидаги туб ислоҳотларга бағишланди.

Фестивалда “Билимлар беллашуви”да 100 имкониятдан 100 балл тўплаган 7 нафар ўқувчи тантанали равишда вилоят халқ таълими бошқармасининг дипломлари билан тақдирланди. Булар Гулистон, Сайхунобод, Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари ҳамда Ширин шаҳрининг 23-, 35-, 6-, 1-, 17-умумий ўрта мактаблар юқори синфларида таҳсил олаётган Акбархон Набихонов, Ҳилола Аҳадова, Фарруҳ Ҳамробоев, Ҳумоюн Насипқулов, Иброҳим Асқаров, Шаҳноза Тожиқулова, Мухлиса Эшқўзиева каби иқтидорли ўқувчиларидир. Уларни ҳақли равишда бизнинг фахримиз, дея айта оламиз. Ушбу ўқувчилар математика, тарих, рус тили фанлари бўйича юксак билим соҳиблари эканлигини исботлашди.

Анжуманда яна бир ўқувчининг номи алоҳида  ҳурмат билан тилга олинди. Янгиер шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Кансо Али Ратеб яқинда Қозоғистон Республикасида “Ментал арифметика” бўйича ўтган Халқаро олимпиадада фахрли учинчи ўринни эгаллади. Абдушокир Абдураҳмонов иқтидорли ўқувчига вилоят халқ таълими бошқармасининг дипломи ва махсус статуеткани топширди.

“Билимлар фестивали”нинг ялпи анжумани тугагач, иқтидорли болалар беш ташаббус бўйича беш гуруҳга бўлиниб Гулистон шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Алпомиш” спорт саройи, 16-умумтаълим мактаби, вилоят Маънавият ва маърифат ҳамда вилоят “Бакамол авлод” болалар марказларида қизғин учрашувлар, спорт мусобақалари, маҳорат дарслари ҳамда амалий машғулотлар иштирокчига айландилар.

Муҳаммадали АҲМАД

You may also like...

Fikr bildirish