БОЖХОНАЧИЛАР ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

Сирдарё вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказилди. Унда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг жамоаси 1-ўринни эгаллаб, май-июнь ойларида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

You may also like...

Fikr bildirish