ҲУНАРИ БОР ХОР БЎЛМАС

Шу йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўртасида ўзаро уч томонлама келишув имзоланган.

Келишувга асосан, “Ҳунарманд” уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси аъзоси Эминжанова Дилрабо гул босилган газламалар ва чокли буюмлар йўналиши бўйича 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, Гулистон шаҳридаги 11-мактабда иш фаолиятини йўлга қўйди. У ҳозирда тикувчиликка қизиқиши бўлган мактаб ўқувчиларига тўгарак машғулотларини олиб бормоқда.

Кеча, 2 май куни Д.Эминжонова мактаб ўқувчиларига “Қизларга хос тикувчилик касбим” мавзусида мастер-класс ўтказди. Ўқувчи қизлар тикувчиликка бўлган қизиқиши янада ортиб, тикувчиликнинг сир-асрорларини ўрганиб олишди. Бундан кейин ҳам тўгарак аъзоси бўлиб, тикувчилик соҳасини эгаллаш ниятлари борлигини билдиришди.

Муҳайё МУРОДОВА,

“Ҳунарманд” уюшмаси Сирдарё вилоят бошқармаси мутахассиси

You may also like...

Fikr bildirish