Бюро директори Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Сирдарё вилоятида сайёр қабулни ўтказди.

Тадбир давомида 16 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда, Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этишди.

Маълумот ўрнида, сайёр қабул давомида фуқаро Э.Қаршиевнинг 66 млн. 710 минг сўм ундириш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, ЯТТ Ш.Абдуғаппарованинг Боёвут туман пахта тозалаш корхонасидан 16 млн. 536 минг сўм ундириш тўғрисидаги мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси

You may also like...

Fikr bildirish