КАТТА ҒАМХЎРЛИКНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Очиқ айтишимиз мумкин, аввал уй жой коммунал хизмати бугунги кун даражасида ташкил этилмаганди. Шу боис уйларнинг чор атрофлари турли чиқиндиларга, кўп қаватли томларнинг ертўлалалари сувга тўлиб ётарди. Уй жой ширкатлари ҳам шунчаки номига хизмат кўрсатарди. Улар замонавий техника воситаларига ҳам эга эмасди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси уй жой колммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этгач сув ва иссиқлик таъминотим ташкилотлари, инжиниринг компаниялари, лойиҳа ташкилотлари, “Коммуналхизмат” агентлиги ягона марказий тизимга бирлаштирилди. Вилоят, туман ва шаҳарларда уй жой хизмат кўрсатиш бошқарма ҳамда бўлимлари, Уй жой фондини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Ўтган икки йил ичида уй жой коммунал хизмати бошқарма ва бўлимлари ҳар жиҳатдан  мустаҳкамланди. 2018 йилда улар томонидан респрубликамизда 8055 та кўп хонадонли уйлар мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди ва 1 миллиондан ошиқ аҳолининг турмуш шароити яхшиланди.

Иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш бўйича 18,9 миллиард сўмлик ҳамжмдаги қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Буларнинг натижасида 301 та кўп хонадонли уйларга иссиқлик энергияси олиб кирилди. 2018 йилги Инвестиция дастурига асосан 721,8 миллиард сўмлик ҳажмдаги маблағлар ҳисобига 282 та лойиҳалар ўзлаштирилди. Кейинги йилларга режалаштирилган 32 та йирик объектларда қурилиш ишлари тезкорлик билан давом эттирилмоқда. Бунинг рўёбга чиқарилиши эвазига 600 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланаётир.

Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган 8 та йирик лойиҳалар доирасида 2018 йилда ичимлик ва оқава сув таъминоти бўйича 74,51 миллион доллар ҳажмдаги қурилиш монтаж ишлари бажарилди.

Уй-жой коммунал хўжалик тизимининг ягона марказга бирлаштирилиши ўз навбатида бу соҳада 32 минг нафар кишининг доимий иш билан бандлигини таъминлашга олиб келди. Президентимизнинг бевосита эътиборлари самарасида бу йил ҳам уй жой коммунал хизмати ходимлари куни бутун мамлакатимизда катта байрам сифатида кенг нишонланди. Шу муносабат билан республикамизда соҳада самарали меҳнат қилаётган 300 нафар ишчи ходим “Ўзбекистон Республикаси уй жойкоммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ишчи ходимлари ҳам касб байрамларини катта меҳнат ютуқлари билан кутиб олдилар. Аввало  Гулистон шаҳрида 20 тадан ортиқ хизмат машиналари саф тортган ҳолда юриб, ҳар доим хизматга шайлигини намойиш этишди. Байрам тантаналарининг асосий қисми Гулистон  шаҳридаги “Регистон” тўйхонасида давом этди. Касб байрами тантанасида Ўзбекистон республикаси Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ибрагимовлар тадбир қатнашчиларини касб байрамлари билан қизғин қутлашди. 10 нафарга яқин уй жой коммунал хизмат кўрсатиш ва “Сувоқава” ДУК ходимларига “Ўзбекистон Республикаси Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишонлари, шунингдек, кўплаб соҳа ходимларига вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари топширилди. Бундан ташқари, 60 нафардан ортиқ ишчи хизматчиларга бошқарма ҳамда “Сувоқава” ДУК томонидан совға саломлар берилди. Уларга совғаларни вилоят уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ботир Самадов, “ Сувоқава” ДУК раҳбари Юнус Жалоловлар қизғим олқишлар остида топширдилар.

Энг муҳими, соҳада хизмат қилаётган 7 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд ишчи хизматчилар  фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказиб берилди. Тўйболаларга кийим бош кийгизилиб, велосипедлар туҳфа этилди ва ҳар бири учун “Асака” банкда 300 минг сўмлик омонат дафтарчаси очиб қўйилди.

Санъаткорлар ижро этган дилбар қўшиқ ва оҳанграбо куйлар қатнашчилар завқига завқ қўшди.

You may also like...

Fikr bildirish