ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ МИРЗАЧЎЛДА АГРОКЛАСТЕР ОЧАДИ

Сирдарё вилояти ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг “Ляонинг Лиди Инвестмент Холдинг Корп.” компанияси вакили Гу Пинг бошчилигидаги делегация билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, ҳоким ўринбосари К.Собиров, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Турдиев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда компания томонидан агрокластер лойиҳасига инвестицияларни киритиш механизми (тахминан 500 млн. АҚШ доллари) ҳамда уларни амалга ошириш учун ажратиладиган ер майдонларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш учун ажратилиши режалаштирилган ер майдонлари (Ховос тумани) хорижий ҳамкорларга кўрсатилди.

You may also like...

Fikr bildirish