“БОЛАЛАР ШАҲАРЧАСИ”ГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – 1000 ТА КИТОБ ТУҲФА ҚИЛИНДИ

Бугун, 18 апрель куни Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”га аталган Президентимизнинг туҳфалари – мингта китоб  ўз эгаларига етказиб берилди.

“Болалар шаҳарчаси”да бўлиб ўтган  ушбу туҳфани топширишга бағишланган тадбир катта байрамга айланиб кетди. Ғ.Мирзаев ва К.Алламжонов ҳамда бошқа ҳурматли меҳмонлар болаларнинг қувончларига шерик бўлдилар. Шаҳарчадаги амфитеатрга бутун жамоа жамланди. “Камалак” дастаси ўз концерт дастури билан меҳмонларни хушнуд этишди.

Тантанадан қайтар эканмиз қучоқ-қучоқ китобларни кўтариб олган тарбияланувчилар кўзларида қувончу ҳаяжон кўрдик. Ахир болалар бугун китоб энг яхши дўст, ақл чироғи ва зиё тарқатувчи манба эканлигини мурғаккина қалблари билан ҳис этишмоқда.

Х.ПАРДАБОЕВА

You may also like...

Fikr bildirish