ЖИЛОВЛАНМАГАН ЖАҲЛ БАЛОСИ

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими ходими томонидан Сирдарё шаҳрида яшовчи фуқаро А.Қ.нинг хонадонида истеъмол қилинган электр энергиясидан 555 500 сўм қарздорлиги бўлганлиги сабабли, қарздорликни бартараф қилиш ҳақида унга талабнома берилган.

Фуқаро талабни бажармагач, давлат инспектори М.К. қарздор хонадонини электр тармоғидан узмоқчи бўлди. Фуқаро инспекторга қаршилик кўрсатиб, уни бўғиб, ерга йиқитиб, жағ соҳасига икки маротаба муштлаб урган. Сўнгра, белкурак билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Ипспектор аранг қочиб қутилган.

Бироздан вақт ўтгач, инспектор фуқаро хонадонига қайтиб келиб, сочилиб кетган ҳужжатларни олмоқчи бўлганида, фуқаро талабномани йиртиб ташлаган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси

You may also like...

Fikr bildirish