ҲУҚУҚШУНОСЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-Фармони, “Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати” деган ғоя остида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этиш борасида  қабул қилинган  концепция ва  уни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгилаб берилган вазифалар масъулияти адлия ходимларини халқ орасига чорламоқда.

Бугунги кунда туман ва шаҳар адлия бўлимлари фақатгина кабинетда ўтириб, мурожаатчиларни қабул қилибгина қолмай, балки ташкилот, корхона, муассасалар, маҳаллаларга бориб, фуқаролар билан дилдан суҳбатлашиб, янги қабул қилинган қонун, фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тилда етказиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Оқолтин тумани адлия бўлими томонидан туман бандликка кўмаклашиш марказида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда туман адлия бўлими раҳбари Турсунбой Каримов иштирокчиларга “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини шарҳлаб берди ҳамда ушбу қонуннинг демократик жамият қуриш учун нақадар аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тўхталди. Шу билан бирга, тадбирда иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5623-сонли Фармони бандлари, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ЎРҚ-499-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги ПФ-5467-сонли Фармони юзасидан берган саволларига батафсил жавоблар берилди.

—Фуқароларимиз бундан 2-3 йил олдинги фуқаролардан фарқ қилиб, жамиятимизда рўй бераётган янгиликлар, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида қабул қилинаётган қарорлар, ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларига қизиқиш билдириб, у ёки бу норматив ҳужжатнинг фуқаролар ҳаётига таъсири, натижаси билан қизиқмоқдалар, — дейди Т.Каримов. —Ўтказилган давра суҳбатида сезилдики, улар ҳуқуқий билим ва янгиликларга чанқоқ.

Тадбирда уларга Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграмм каналига уланиш ва бу соҳадаги янгиликлардан бохабар бўлиш тавсия этилди. Шунингдек, интернетдаги “minjust.uz” ва “sirdaryo.adliya.uz” веб-сайтларига уланиш ва саволлар юбориш йўл-йўриқлари кўрсатиб берилди. 

Дилноза УМУРЗОҚОВА.

You may also like...

Fikr bildirish