ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР

2019 йил 10 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдан ташқари сайёр йиғилиши Боёвут туманида бўлиб ўтди. Йиғилишни комиссия раиси – вилоят прокурори Р.Машарипов олиб борди.

Йиғилишда Боёвут тумани маданият бўлими бошлиғи Н.Э. (исм, фамилия ўзгартирилган) бўлим қошида ташкил этилган тўгарак раҳбари Ш.Ж. (исм, фамилия ўзгартирилган)ни ишда қолдириш эвазига ундан 500.000 сўм миқдордаги кимёвий ишлов берилган пулларни кадрлар хизмати бош мутахассиси Г.Ш. (исм, фамилия ўзгартирилган) орқали пора сифатида олган пайтида жиноят устидан қўлга тушганлиги муҳокама қилинди.

Содир этилган коррупцион жиноят юзасидан вилоят маданият бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, кадрлар бўйича бош мутахассиси ва туман ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосарининг тушунтиришлари эшитилди. Муҳокама натижасига кўра, вилоят маданият бошқармаси тизимида коррупцион жиноятларни олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича идоралараро комиссиянинг қарори қабул қилиниб, ижро учун тегишли муссасаларга юборилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси

You may also like...

Fikr bildirish