ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИККИНЧИ РАКЕТКАЧИСИ

#Бадминтон

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерациясининг йиллик тақвим режасига асосан Хоразм вилоятида 2003-2005-2006 йиллар ҳамда ундан кейин туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин ёш спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ушбу мусобақада вилоятимиз шарафини Ховос туманидаги 4-мактаб ўқувчилари ҳимоя қилдилар. Ёш бадминтончилар яккалик, жуфтлик ҳамда микс йўналишиларида маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Ховос тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси Гулсанам Холматова мамлакат чемпионатида 2006 йилда туғилган қизлар ўртасида фахрли 2-ўрин соҳибасига айланди ва кўксига кумуш медални тақди.

Шавкат МЎМИНОВ,

Ховос тумани болалар-ўсмирлар спорт

мактабининг бадминтон бўйича мураббийи.

You may also like...

Fikr bildirish