ИККИ КУНДА 13 НАФАР ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

“Мен Насиба П. қарздор Тоир П.дан икки нафар фарзандим моддий таъминоти учун алимент пуллари олардим. МИБга мурожаатимдан кейин алимент пулларини тўланиб берилди. Шу билан бирга турмуш ўртоғим билан ярашдим, оиламиз тикланганлиги сабабли қарздор Тоир П.дан алиментдан воз кечаман. Болаларим отаси бағрида…”

Мана шундай аризаларни ўқиган ҳар қандай инсоннинг кайфияти чоғ бўлиши тайин. Негаки, жамиятнинг бир бўлаги бўлмиш оилаларнинг мустаҳкамлиги келажак авлоднинг баркамоллигидан дарак беради.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Вагиф Б.дан ундирувчи Елена фойдасига бир нафар фарзанди учун  15 288 480 сўм  ижро ҳаракатлари давомида тўлиқ ундириб берилганди. Орадан кўп ўтмай Елена ҳам юқоридаги каби ариза билан Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлимига мурожаат қилди.

Оилаларнинг ярашуви ва болаларнинг ўз ота-оналари билан яшаши борасида Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида март ойининг икки кунида 13 та оила қайта тикланди.

Жамшид ТЎРАЕВ,

Мажбурий ижро бюроси

Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

You may also like...

Fikr bildirish