ФИРИБГАР ГАЗЧИЛАР

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва Гулистон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Д.М.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ вилояти бўйича газтаъминоти ҳудудий филиали ходимлари Д.Арипов ва Д.Нориновлар (исм фамилиялар ўзгартирилган) 400 000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ушланишган.

Норғул йигитлар бу қинғир ишни амалга оширишига нима сабаб бўлди. Маълумки, энергия ресурслари, сув таъминоти ва маиший чиқиндиларга фуқароларимиз томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга ошириш маданияти шаклланиб, тўловлар жойлардаги кассаларда амалга оширилмоқда. Афсуски, баъзи фуқароларнинг тўловларни вақтида тўламасликлари оқибатида каттагина қарздорликлари келиб чиқмоқда. Бундан эса баъзи олғирлар ўз нафслари йўлида устамонлик билан фойдаланишмоқда.

Д. Арипов ва Д. Нориновлар ҳам ноқонуний йўл билан бойлик орттириш мақсадида ана шундай хонадон эгаларига “илтифот” қилишади. Назорат ишлари давомида фуқаро Д.М. хонадонида табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлигини аниқлашади. Икки оғайнилар қулай фукрсат келганини билишиб, ишга киришишади. Фуқаро Д.М.га мушкулини осон ҳал қилиб беришларини таклиф этишади.

Ноқонуний ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси ходимларига хабар бермаслик, мавжуд 10 млн. сўмлик жарима қўлламасликлари, ишни босди-босди қилишга келишишади. Фақат бунинг эвазига хонадон эгаси 800 минг сўм пул берса бўлгани. Ёпиғлиқ қозон ёпилғича қолади.Фуқаро Д.М. бунга рози бўлади. Бироқ, нафс қулларининг ишлари чаппасига кетди. Улар аёлдан келишилган пулнинг 400.000 сўмини олаётган пайтда қармоққа илинишди.

Суриштирув давомида Д.Арипов ноқонуний йўл билан бойлик ортириш мақсадида, 2016 йил март ойидан 2019 йил март ойига қадар Гулистон шаҳар ҳудудида яшовчи 9 нафар фуқаролардан табиий газ ва газ лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига жами 2 228 000 сўм пулларни фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритган.

Юқоридагиларга асосан Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими томонидан Д.Арипов ва Д.Нориновларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б”-банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фаррух САЛИМОВ , 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси катта инспектори.  

Жавлон ЖАББАРОВ,

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси катта инспектори.

You may also like...

Fikr bildirish