ЁШЛАР КИТОБНИ ТАНЛАЙДИ

Фото: А.Тўйчиев

Юртбошимизнинг бетакрор ташаббуси билан мамлакатимиздаги барча мутасадди раҳбарлар ўзлари таълим олган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилишмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов ҳам ана шу ташаббусни қўллаган ҳолда, Мирзаобод туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Гарчи, вилоятимиз ёшлар етакчиси ушбу чекка қишлоқда жойлашган таълим муассасасида таҳсил олмаган бўлсада, айни дамда бу даргоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг сардорлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев таҳсил олмоқда. 50 га яқин китоблар тақдим қилинган мактаб кутубхонаси янада ажойиб хазиналар билан бойиб қолди. Эндиликда, мактаб ўқувчилари янада китоблар ўқишни юқори даражага кўтариб, миллат маънавиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшадиган авлодлар бўлиб улғайишади. “Китоб ўқиган инсон ҳамиша комиллик билан интилади ва юксак чўққиларга эришади. Зотан, ҳамиша китоб ўқинг ҳамда улуғлик даражасига эришинг. Энг асосийси, Ватанимизга муносиб хизмат қиладиган инсон бўлинг”, дейди вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг сардорлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев ҳам мактабининг янги китоблар билан бойиганидан жуда хурсанд бўлди ва шеърий сатрларни баён қилди.

“Миллатнинг эртаси, мунаввар бўлур,

Китоб ўқийдиган авлодлар билан.

Юракка мунаввар зиёлар тўлур,

Илм осмонида қанотлар билан”

Анвар ТУЙЧИЕВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

вилоят Кенгаши Матбуот котиби

You may also like...

Fikr bildirish