ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ…

Ўзбекистонда ипакчилик тармоғи теран тарихий илдизлар ва анъаналарга эга. Ипак қурти боқиш ва унинг пилласидан тола олиш, ипак газмоллар тўқиш дастлаб Хитойда вужудга келган. Айрим маълумотларга кўра, ипак қурти боқиш IV асрда Хитойдан Буюк ипак йўли орқали Ўзбекистон ҳудудига тарқалган. Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Қўқон, Марғилон, Наманган каби шаҳарларда ишлаб чиқарилган турли-туман шойи газламалар машҳур бўлган.

Бизнинг вилоятмизда ҳам тут кўчати етиштириш билан шуғулланадиган хўжаликлар мавжуд бўлиб, эндиликда Хитой давлатидан ҳам 1 млн дан ортиқ кўчатлар олиб келинмоқда. 2019 йилда эса вилоятда 2800 қути ипак қурти парваришланиб, 1020 та тирик пилла етиштирилиши режалаштирилган.

Мазкур соҳани ривожлантириш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳам бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳудудий бўлими ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда ишсиз ёшларни касбга ўргатиш, улар ўртасида ипак қурти етиштиришни кенг тарғиб этиш мақсадида Сирдарё тумани “Агро Глобал” МЧЖда “Ипак қурти – етти хазинанинг бири” мавзусида мастер-класс ўтказилди. Корхонада 200 нафардан ортиқ ишчилар фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг тенг ярмини ёшлар ташкил этади. Корхона экспорт ҳажмини ошириб келмоқда. 2018 йилдан шу кунга қадар корхона 3 млрдлик ипакдан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилди.

Унда Хитой тажрибаси бўйича пиллачиликни ривожлантириш, вилоятда тадбиқ этиш ва бу борада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар айниқса, ёшларга яратилган имкониятлар бўйича маълумотлар берилди.

Хитой бир қути ипак қуртидан 125 кг пилла олаётган бир вақтда Ўзбекистонда 60 кг пилла олинаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур соҳани ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар ҳам ўртага ташланди.

Саёҳат давомида ипакдан тайёрланган маҳсулотлар, пиллани қайта ишлаш жараёнлари ва корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишув ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада орттирди.

Пиллачилик тармоғи ишчилари ҳамда пилла етиштириш билан шуғулланадиган касаначиларга қонун ҳужжатларига асосан, бир мавсум тўлиқ ишлаган даври бир йил меҳнат стажига ўтиши ҳақида эшитган кўпчилик эса мазкур соҳада ўзларини синаб кўришга қарор қилишди.

Анвар ТУЙЧИЕВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши

Матбуот котиби                                                                           

You may also like...

Fikr bildirish