АСАЛАРИЧИЛИК СИРЛАРИ

Мирзаобод туманидаги “Ниҳол сехри савдо сервиз” хусусий корхонасида ёшларга асаларичилик соҳасини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Асаларичилик сирлари” мавзусида соҳанинг етук малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда мастер класс ташкил этилди.

Мазкур дарсларда Сирдарё вилоят Асаларичилар уюшмаси раиси Бекзод Олимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Жахонгир Раҳматовлар иштирок этдилар. Соҳа мутахассислари томонидан ёшларга асалариларни парваришлаш, боқиш, ёшларда асаларичилик фаолиятига бўлган қизиқишларини янада ошириш, етиштирилган асал маҳсулотини экспорт қилиш ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбирда 50 нафардан ортиқ бандлиги таъминланмаган, ИИБ профилактик ҳисобида турувчи ёшлар ҳамда коллеж ўқувчилари иштирок этдилар.

Мастер-класс сўнгида вилоят Асаларичилари уюшмаси раиси Б.Олимов 5 та қути(яшик) асалари оиласи билан коллеж битирувчиси Ш.Жуманазаровга таълим муассасасини тамомлагач беришга ваъда берди.


 Анвар ТУЙЧИЕВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши

Матбуот котиби                                                                  

You may also like...

Fikr bildirish