Сирдарёда Наврўз

Бу йил Наврўз айёми тантаналари вилоятимизда ҳар йилгидан кўра ўзгача кўринишда ташкил этилди.

“Юрт байроғи” марказий майдонига вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев раҳбарлигида турли ташкилотлар вакиллари қўлларида байроқлар билан кириб келдилар. Майдонга жамланган фаол йигит-қизларни вилоят ҳокими чин дилдан байрам билан қутлаб, самимий истаклар билдирди. Вилоят ҳокими 22 нафар тўй болаларга, 9 нафар узоқдан қатнаб ўқийдиган аълочи ўқувчиларга велосипедлар туҳфа қилди. Вилоят ҳокими “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида ўз тадбиркорлигини бошлаган, имтиёзи кредит олиб, фаолият юритаётган ёш тадбиркорларнинг кўргазмалари билан танишди.

Вилоят ҳокими Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”га ташриф буюрди. Бу ерда Гулистон давлат университети жамоаси ўз байрам дастурини намойиш этди.

Сўнгра вилоят ҳокими вилоят мусиқали драма театри майдонидаги байрам томошаларини, миллий таомлар кўргазмаларини, халқ амалий санъати кўргазмалари, ўтовларни кўздан кечирди, байрам иштирокчилари билан суҳбатлашди. Театр майдонида “Энг обод маҳалла фуқаролар йиғини”, “Энг обод хонадон” ҳамда “Энг обод кўча” танловлари ғолибларини тақдирлади. Амфитеатрда эстрада хонандалари, бадиий жамоалар иштирокида катта байрам концерти намойиш этилди.

Гулистон марказий хиёбонида ҳам шодиёна давом этди.

You may also like...

Fikr bildirish