ГУЛИСТОН ШАҲРИДА ЯНА БИР ЯНГИ СПОРТ ИНШООТИ – СПОРТНИНГ ГИМНАСТИКА ТУРИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Лойиҳа қиймати 4 миллиард 30 миллион сўмлик бўлган мазкур спорт иншоотининг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар Сирдарёдан мамлакатимиз шаънини дунёга танитадиган чемпионлар етишиб чиқишига ишонч билдиришди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев спорт иншооти рамзий калитини вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ифтихор Ўроқовга тантанали равишда топширди.

Рамзий тасма қирқилиб, тадбирга йиғилганлар залга оқиб кирдилар. Бу ерда ёш нафосат маликалари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилдилар.

Тошкентдан ташриф буюрган номдор гимнастикачи, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, бир неча карра мамлакат ва Осиё чемпиони Сабина Тошканбоева ёш гиманстикачиларга маҳорат дарси ўтиб берди.

Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан спорт залига 187,6 миллион сўмлик спорт анжомлари ва инвентарлари совға қилинди.

Энди бу ерда ёш спортчилар спортнинг бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, батутда сакраш, акробатига, аэробика турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлдилар. Президентимиз топшириғига биноан Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси сирдарёлик спортчиларни оталиққа оладиган бўлди.

You may also like...

Fikr bildirish