БИЛАГИ ЗЎРЛАР БУХОРОДА БЕЛЛАШДИ

Бухоро шаҳрида уч кун мобайнида (15-17 март) спортнинг армрестлинг тури бўйича 2004-2005 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасида республика биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда 220 нафарга яқин ўғил болалар ва қизлар иштирк этишди.

Қизғин курашлар остида ўтган баҳсларда умумжамоа ҳисобида Самарқанд, Тошкент ва Бухоро вилоятлари жамоалари кучли учликдан жой олдилар.

Биринчилик мусобақаларида иштирок этган Сирдарё ўғлони Жамшид Норбўтаев 50 килограмм вазн тоифасида чап қўлни қайириш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

You may also like...

Fikr bildirish